“Яндекс.Такси”га тегишли Tesla Model S электрокарларидан бири Москва марказида автоҳалокатга учради. Воқеа жойидан олинган суратни фойдаланувчилардан бири инстаграмда чоп этди.

“Яндекс” компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мижозни кутиб турган “Яндекс.Такси” рамзига эга бўлган электромобилга Toyota Land Cruiser Prado жипи келиб урилган.
“Воқеа жойига етиб келган йўл-патруль хизмати инспекторлари йўл-транспорт ҳодисасига жип ҳайдовчисини айбдор деб топиб, унга жарима ёзишди”, деб айтилмоқда хабарда.

Йўлтанламас машинага жиддий шикастлар етмаган, бироқ Tesla электромобили анчагина талофат кўрди – унинг олд чап қаноти пачоқланиб кетди.

“Яндекс.Такси” хизмати Москва кўчалари бўйлаб июль бошида иккита электрокарни ишга туширган эди. Tesla S моделининг АҚШдаги нархи 75 минг долларни ташкил қилади.