Ўзбекистонда рақамли телевидениега ўтиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга келиб рақамли телевидение хизматидан фойдаланаётган аҳоли 54 фоизга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Вазирлик ҳисоботида ёзилишича, 2015 йил охирига қадар ўрнатиш назарда тутилган 19 та рақамли телеузаткичлар орқали бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилган. 2017 йилга келиб рақамли телевидение республиканинг барча қисмини қамраб олади.

Ҳозирги кунда рақамли телевидение Фарғона вилояти, Ташкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Навоий, Қашқадарё вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларидаги фаолият кўрсатмоқда.