2015 йилда 42 минг кўнгилли 8 минг кекса инсондан хабар олди

Жаҳон 30 Июль 2015 1373

2015 йилда 42 минг кўнгилли 8 минг кекса инсондан хабар олди
“Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида “Нуронийлар эъзозимизда” ёш кўнгиллилар гуруҳлари ва “Авлодлар бурчи” лойиҳаси якунлари муҳокама қилинди.
Ёшлар ҳаракати матбуот маркази вакиллари олиб борилган ишлар бўйича видеоҳисобот намойиш этишди. Лойиҳа муаллифи Гулчеҳра Ашурова ундан кўзланган асосий мақсадларга тўхталиб ўтди.
“Биз уч асосий мақсадни кўзладик: ёшлар жамоа транспортида кекса инсонларга жой берадими, боболар ва оналарга юк кўтаришга ёрдам берадими, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари кексаларни кўргани бориб турадими. Биз бу масалаларда ижобий ўзгаришларни кузатдик, шу билан бирга, аниқланган камчиликлар бу йўналишдаги кейинги ҳаракатларимиз учун замин ҳозирлади”, – унинг сўзларини келтиради Uzbekistan Today нашри.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 80дан ошган 225 минг, 90дан ошган 44 минг, 100дан ошган 8 700 киши яшайди. Уларга “Камолот” ЁИҲ бирламчи ташкилотларининг 18 минг вакили бириктирилган. Улар ҳафтасига камида икки марта кексалардан хабар олиб туради. Бундай ташаббускор гуруҳлар асосан мактаблар, коллеж ва лицейлар ўқувчиларидан тузилади.
Анжуманда таъкидлаб ўтилишича, 2015 йилнинг ўтган даврида 42 минг кўнгилли 8 минг кекса инсондан хабар олди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар