2015 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматларидан 1 млн 235 минг йўловчи фойдаланди

Ўзбекистон 30 Июль 2015 2206

2015 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматларидан 1 млн 235 минг йўловчи фойдаланди. Компанияга тегишли авиалайнерлар томонидан 11575 та рейс амалга оширилди, 18,3 минг тонна юк ва почта ташилди.

МАК жорий йилнинг март ойидан иккита қайта жиҳозланган “Боинг” юк самолётларидан фойдаланишни бошлади. Бу юк йўналишлари тармоғини кенгайтиришга ва “Навоий” халқаро интермодал логистика маркази орқали юк ташишлар ҳажмини оширишга имкон берди. Шу давр ичида Тошкент-Минск-Тошкент мунтазам рейси очилди. Авиакомпания ходимлари томонидан МАК йўналиши бўйича сайёҳлик оқимини жалб қилиш ва Ўзбекистон сайёҳлик соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли йўналтирилган иш олиб борилди.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ, МАКда 12 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларга кўра, ҳаво кемалари паркини янгилаш, “Боинг-787 Дримлайнер” самолётларига техник хизмат кўрсатиш ангари ва янги “Тошкент-4” йўловчи терминалини қуриш, аэропортларнинг ердаги инфратузилмасини ривожлантириш ва уларни махсус аэропорт техникаси ва техник воситалари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар