Facebook компаниясининг иккинчи чорак якунларига кўра даромади 39 фоизга ошди. Бу ҳақда Wall Street Journal компания ҳисоботи маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

Ҳисоботга кўра, компаниянинг сўнгги уч ойдаги даромади 4,04 млрд. долларни ташкил қилган. Бунинг натижасида компаниянинг соф фойдаси миқдори 719 млн. долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу вақтидаги кўрсаткичдан 9,1 фоизга камроқ деганидир.

Компания таҳлилчиларининг фикрига кўра, бунга WhatsApp, Instagram каби иловаларни ва Oculus Rift виртуал реаллик шлеми каби қўшимча фаолият турларига сарфланган маблағлар сабаб бўлган. Ҳозирда компания акцияларининг нархи қўшимча харажатларни ҳисобга олмаганда 50 центни ташкил қилмоқда. Таҳлилчилар унинг 47 центгача тушишини башорат қилишмоқда.