Австрияда Украинага ноқонуний тарзда қурол билан кетаётган АҚШлик ҳарбийлар ушланди

Жаҳон 30 Июль 2015 4000

Венанинг Швехат аэропортида маҳаллий полиция Украинага ўқотар қурол билан кетаётган бир гуруҳ АҚШлик ҳарбийларни ушлаб қолди.

Curier нашрининг ёзишича, аэропорт ходимлари томонидан юк текширилаётганда АҚШлик ҳарбийларда М16 милтиқлари ва тўппончалар борлиги аниқланган ва уларга рухсат бўлмаган.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу воқеа бир неча кун аввал юз берган. 9 нафар америкалик ҳарбий Вашингтондан Украинага топшириқ бажариш учун кетаётган бўлган.

Нашрнинг аниқлашича, америкалик ҳарбийлар зарур рухсатларни олишни унутиб қўйишган.

"Баъзи ҳолларда Австрия мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари тинчликпарвар операциялар, машғулотлар ва шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этаётган хорижий ҳарбийлар сафарига ижозат бериш ҳуқуқига эга. Бироқ АҚШлик ҳарбийларда бундай рухсат бўлмаган”, деб таъкидлади Австрия мудофаа вазирлиги вакили Михаэль Бауер.

АҚШ элчихонаси томонидан “қайноқ излар” бўйича берилган сўров Австрия томонидан рад этилган. Шундан кейин АҚШлик ҳарбийлар Вашингтонга жўнаб кетаётган самолётда ортга қайтишга мажбур бўлишган. Уларга қурол-аслаҳаларни олиб кетишга рухсат берилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар