Бен Аффлек Empire журналига берган интервьюсида Зак Снайдернинг "Бэтмен Суперменга қарши: Адолат тонгида" номли фильмидаги бош қаҳрамон Бэтмен ролини ўйнаш учун ўзи энг муносиб номзод бўлмагани, ўзи бундай рол учун ҳали ёшлик қилиши ҳақида айтиб ўтди.

"Лекин режиссёр менга ёш концепсиясини тушунтириб берди. У биз кўрмайдиган нарсани кўра олади", дейди 42 ёшли актёр Аффлек.

"Снайдернинг айтишича, Бэтмен 45-46 ёшда, лекин унда 20 йиллик азоб-уқубат даврида, яқин инсонларининг ўлими туфайли тушкунлик ва эрта қариш рўй берган.

Бутун умри давомида жиноятчилар ва адолатсизликларга қарши курашган Бэтмен янги фильмда ўзига қарши курашишига тўғри келади. Супермен унинг фаслафий жиҳатдан янги даражага ўзгарган қиёфасидир", дейди Аффлек.

Режиссёрнинг айтишича, янги фильм учун ўтган асрдаги "Суицидчилар отряди" ва "Адолат лигаси" каби комиксларнинг сюжетлари асос қилиб олинган.

Маълумот учун, бу фильмнинг илк намойиши 2016 йилнинг 25 март кунига белгиланган.