Ер аҳолиси сони 21-асрнинг охирига келиб 11,2 млрд кишига етади, дейлмоқда БМТнинг демографик ҳисоботида.

2030 йилга келиб бу кўрсаткич 8,5 млрд кишини, 2050 йилда 9,7 млрд кишини ташкил қилади. Айни пайтда сайёрамизда 7,3 млрд киши яшамоқда, деб таъкидламоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

Экспертларнинг ҳисобларига кўра, Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича 2022 йилга келиб Хитойдан ўзиб кетади, 2050 йилда эса Нигерия АҚШни ортда қолдириб, аҳоли сони бўйича дунёнинг 3-рақамли давлатига айланади.

Ҳисоботда инсониятнинг кексайиш тенденцияси ҳам ҳисобга олинган. 2050 йилга келиб 60 дан катта ёшлилар сони икки баробарга кўпаяди, Европада эса кекса ёшли одамлар сони 34 фоиздан кўпроқни ташкил қилади.