Бухоро вилояти ички ишлар идоралари ходимлари кўпқаватли замонавий турар жойларга кўчиб кирди

Ўзбекистон 30 Июль 2015 3979

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Бухоро вилояти ички ишлар идоралари ходимларидан бир гуруҳи 43 оилага мўлжалланган кўпқаватли замонавий турар жойларга кўчиб кирди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари А.Мирзаев ва бошқалар Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида соҳа фаолияти такомиллашиб, унинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бораётгани, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга камарбаста бўлаётган осойишталик посбонлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Кейинги йилларда Бухоро вилоятида осойишталик посбонларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ишлар кўлами янада кенгайди. Вилоят марказидаги иккита турар жой биноси реконструкция қилиниб, соҳа ходимлари учун хизмат уйлари сифатида берилиши ҳам кўрсатилаётган юксак ғамхўрлик ифодасидир. Мазкур объектларда бош пудратчи “Бухоро монтажстройсервис технология” шўъба корхонаси лойиҳа-смета қиймати 2 миллиард сўмликдан зиёд бўлган бунёдкорлик ишларини амалга оширди.

Тадбирда ички ишлар ходимларига хизмат уйлари калитлари тантанали равишда топширилди.

"Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан, уй-жой шароитимиз яхшиланганидан жуда хурсандмиз. Шу пайтга қадар Вобкент туманидан қатнаб ишлардим. Мана энди оилам ҳам Бухоро шаҳрида яшайди. Хизмат уйимизда барча қулайликлар яратилган", – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида милиция батальони шахсий таркиб билан ишлаш бўйича катта инспектори, сержант Алишер Тўраев.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар