Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг бир йил муқаддам Донецк осмонида уриб туширилган Malaysia Airlines компаниясига тегишли Boeing-777 самолёти юзасидан берган ҳисоботига ўз муносабатини билдирди.

“Жаноб Климкин ахлоқий ва ҳатто диний устунлик нуқтаи назаридан гапиришга ҳаракат қилди. Ҳеч ким жазосиз қолмаслигини айтди. Менда саволлар туғилди: нега фуқаролик самолёти ҳарбий ҳаракатлар кетаётган, ҳарбий авиация қўлланилаётган ҳудудга йўналтирилди? Очкўзлик туфайлими ёки бошқа сабаб борми? Самолёт йўловчилари сизларда ҳарбий ҳаракатлар кетаётганлигини билмасликлари мумкин эди. Нега шу пайтгача ҳарбий авиадиспетчерлар музокараларининг ёзувлари келтирилмади? Мана шу жазосиз қолиш дейилади. Бунинг учун Украинада кимнидир жазолашдими, жаноб вазир?”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.