"Челси" ҳужумчиси Диего Коста ўз итини ўлдирганига иқрор бўлди. У бу ишни тасодифан амалга оширгани ҳақида билдириб ўтган.

Маълум қилинишича, бу воқеа футболчи "Атлетико" жамоасига эндигина ўтган вақтда содир бўлган.

Ўшанда у машғулотдан уйига қайтаётган вақтда итини машинаси билан туртиб юборган.

"Мен анча вақтгача ўз севимли итимни ўлдириб қўйганимни англай олмадим. У уйда йўқлигимни кўргач, мени кутиб олиш учун чиққан эди", дейди Коста.