Facebook янги коммуникация сервиси – уч ўлчамли виртуал реалликни ишга туширмоқчи

Технология 30 Июль 2015 1026

Facebook компанияси ўз олдига интернет учун янги бўлган коммуникация сервиси – уч ўлчамли виртуал реалликни ишга туширишни мақсад қилиб қўйди.
Бу ҳақда компания раҳбари Марк Цукерберг компаниянинг жорий йил иккинчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган конференция чоғида маълум қилди.
“Ўйлашимча, видеодан кейинги қадам уч ўлчамли ахборот майдони бўлиши керак, – унинг сўзларини келтиради ТАСС. – Одамлар ҳар доим коммуникациянинг янги йўлларини қидириб келган. Фотодан видеога ўтдик. Аммо бу билан йўлимиз тугамади. Олдинда уч ўлчамли виртуал реаллик”.
2014 йил баҳорида Facebook 2 млрд долларга Oculus VR компаниясини сотиб олди. Ушбу компания Oculus Rift виртуал реаллик шлемини яратганлиги билан машҳур. Ҳозир Facebook ушбу технологияни ривожлантиришга катта маблағлар киритмоқда.

Кўпроқ янгиликлар