Халқаро баскетбол уюшмаси FIBA Россия терма жамоаларининг мусобақалардан четлатилганини тасдиқлади. Бу ҳақда FIBA берган баёнотда маълум қилинди.

29 июль куни FIBA Россия баскетбол уюшмасини унинг ишларига давлатнинг аралашаётгани сабабли мусобақаларда иштирок этишдан четлатди. Четлатиш Россия терма жамоаларининг FIBА рамзи остидаги мусобақалар, шунингдек, 3х3 ёшлар мусобақалари ва 30 июлда бошланадиган қизлар ўртасидаги (18 ёшгача) Европа чемпионатида иштирок этишдан четлатилишини назарда тутади.

FIBA РБФ ушбу муаммоларни 8 августгача ҳал қилишига умид билдирди ҳамда ушбу ҳолат юзасидан Токиода 8-9 августда бўлиб ўтадиган FIBA марказий кенгашининг йиғилишида ҳисобот беришни таклифини билдирди.