“Даракчи” газетаси таҳририятига хонанда Ҳилола Ҳамидованинг эридан ажрашгани ҳақидаги саволлар билан қўнғироқ қилувчи мухлислар сони кўпайиб кетгани учун таҳририят ходимлари хонандага мурожаат қилишди.
Телефон гўшагини унинг синглиси Малика кўтарди. У мишмишларни қуйидагича шарҳларди:
“Бундай гаплар қаердан пайдо бўлаётганига ҳайронман. Санъат одамларининг шахсий ҳаёти шахсийлигича қолиши керак. Шу боис ҳеч нарса айта олмайман. Ҳилоланинг оиласида ҳаммаси тинч. У ўзининг янги қўшиқларига клип ишлаш билан банд”.