Россиялик таниқли Ксения Бородинани Москванинг машҳур қалбаки кийимлар бозорида суратга олишди.
Дубровка буюм бозорида кўплаб машҳур шахслар харидларни амалга ошириши бир неча бор маълум қилинган эди. Улар жамоат олдида ҳашаматли либосларда чиқиши лозим, аммо даромадлари қимматбаҳо бутиклардан харид қилиш имконини бермайди. Мана шундай ҳолатларда улар Дубровкага йўл олишади – у ерда энг машҳур брендлар остида қалбаки кийим-кечак сотилади.

Рейтинги юқори “Дом-2” телешоусининг бошловчиси Ксения Бородина ҳам ушбу бозор хизматларига мурожаат этиб туриши маълум бўлди. У Инстаграмдаги саҳифасида энг охирги модадаги либосларда тушган суратларини жойлаштириб боришни маъқул кўради. Аммо папараци томонидан олинган ушбу суратда унинг “барчаси 1.5 мингдан” деган ёзув остидаги кийимларни кўриб чиқаётгани кўриниб турибди.

32 ёшли телеюлдуз бозор айланишга 28 ёшли дугонаси, телебошловчи Катя Жужа билан биргаликда йўл олган. У ҳомиладор эканлиги шундоқ кўриниб турганига қарамай, охирги русумдаги Chanel қўлбола редикюлларини кўриб чиқаётгани қайд қилинди. Ксениянинг елкасидаги Hermes Kelly сумкасининг оригинали 8 минг евро туради.
Айтилишича, дугоналар ҳомиладор аёллар учун қулайликларга эга бўлмаган ушбу бозорда қарийб уч соат айланганлар.

Super нашрининг аниқлашича, Бородина 2 минг рублга трикотаж кўйлак сотиб олган. Бундан ташқари, 35 рублга бир ўрам соч тўғнағичлари сотиб олган.
Харидлардан сўнг дугоналар машинага миниб, йўлга чиқишди. Бозордан анча узоқлашгач, ниҳоят Бородина Инстаграмдаги обуначиларига қувончли хабарни етказди: “Шопингдан қайтмоқдамиз!”. Геолокацияда эса ГУМ Shopping center марказини кўрсатди.