UZINFOCOM маркази буюртмаси билан Global Solutions компанияси iOS операцион тизимида ишловчи қурилмаларга эга фойдаланувчилар эътиборига Ягона интеракқтив давлат хизматлари портали билан ишловчи янги “My Gov” дастурини ҳавола этди.

Ушбу дастур давлат ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган интерактив давлат хизматлари билан ишлашга мўлжалланган хизмат ҳисобланади. Дастур ёрдамида фойдаланувчи ўзини қизиқтираётган савол бўйича у ёки бу ташкилотга ариза ёки шикоят бериши мумкин.
Дастурдан фақатгина жисмоний шахслар фойдалана олишлари мумкин. Бир вақтнинг ўзида 4 та ташкилотга ариза топшириш мумкин. Аризалар ҳам бир томонлама, ҳам икки томонлама топширилиши мумкин. Бундан ташқари, мурожаатларни шарҳлаш ва давлат ташкилотининг жавобларини баҳолаш имкони мавжуд.