Украина шарқида 2014 йилнинг апрелидан бошланган тўқнашувлар давомида камида 68 нафар бола ҳалок бўлган, 183 нафари жароҳат олган.

Бундай маълумотларни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик Язаревич келтириб ўтди.

“24 июль ҳолатига кўра, камида 68 нафар бола ҳалок бўлган, 183 нафари жароҳатланган”, деб маълумот берди Язаревич.

“Умумий ҳолда 2014 йил апрель ойи ўртасидан 2015 йилнинг 24 июлигача Украина шарқидаги тўқнашувлар ҳудудида 6 минг 829 киши ўлдирилган ва 17 минг 64 нафари жароҳат олган”, деб айтмоқда Язаревич.