Теннисни яхши кўриши билан танилган “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью футболчиларни теннисчилар билан солиштирди.

“Мен теннисни жуда яхши кўраман ва тенничсиларни жуда ҳурмат қиламан, чунки уларнинг ишида физика ва техниканинг ўзи етарли эмас, эҳтимол теннисда энг асосийси – психологиядир.

Рақибга қарши бирга-бир ўйнаш жамоа бўлиб ўйнашдан кўра мураккаброқ. Сен кортда бир ўзинг бўлганингда, ўзингнинг муваффақиятларинг ва муваффақиятсизликларинг учун ўзинг жавобгарсан.

Футболчилар теннисчилардан бу катта босимни уддалай олиш қобилиятини ўргансалар арзийди ва мен буни ўзимнинг спортимга олиб кирмоқчиман”, деб айтмоқда Моуринью.