Москва шаҳрининг жануби-ғарбида содир бўлган отишма натижасида икки киши оғир яраланди, деб хабар беради Life News.
Айтилишича, қуролли ихтилоф Сбербанк биносининг киришида содир бўлган.
“Банк муассасаларидан бирига киришда номаълум шахслар ўт очган. Банк ходимлари ичкаридан қулфланиб олишган. Икки ярадор остонада ётибди, улар ҳаракатланмаяпти”, – дейди гувоҳлардан бири.
Воқеа жойига полиция ходимлари чақирилди.