Москванинг “Локомотив” клубининг бразилиялик дарвозабони Маринато Гильерме яқин орада Россия фуқаролигини олади. Бу ҳақда футболчи журналистларга маълум қилди.

“Мен яқинда Россия фуқаролигини оламан. Бир неча ҳафта ичида бўлмаса ҳам, тез орада оламан”, деб айтди 29 ёшли дарвозабон.

Футболчи бу ёзда клубни аниқ тарк этмаслигини айтган. Аввалроқ дарвозабон “Краснодар”га ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

Гильерме “Локомотив”га 2007 йилда “Атлетико Паранаэнсе” клубидан ўтган. У турли мусобақаларда “Локомотив” сафида 146 та ўйин ўтказган.