"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Барселона" футболчиси Педро Родригес билан тузиладиган шахсий шартнома жиҳатлари борасида келишувга эришган.

Sport.es нашри маълумотига кўра, инглизлар жамоаси 28 ёшли ушбу футболчига Каталониядагидан кўра кўпроқ маош тайинлайди.

Қайд этилишича, "МЮ" "Барселона" билан ҳам бу футболчини 25 млн евро эвазига трансфер қилиш хусусида келишиб олган.

Бундан олдинроқ, "Барселона" Педрони 30 млн евродан камига сотмаслиги ҳақида маълум қилганди. Музокараларнинг шу ҳафтада якунланиши айтилган.

Педро "Барселона"даги сафдошларига жамоани тарк этаётгани ҳақида маълум қилиб улгурган.