"Толибон" жангарилари янги етакчига эга бўлишди. Бу ҳақда Рейтер нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар берган.

Хабарда айтилишича, янги етакчининг исми Актар Муҳаммад Мансур ҳисобланади.

"Кветта шаҳрида йиғилган кенгаш мулла Мансурни "Толибон"нинг янги раҳбари сифатида тан олди", дейилади хабарда.

Бир кун олдин, Афғоничтон ҳукумати мулла Умарнинг 2 йил олдиноқ ўлдирилгани ҳақида маълум қилган эди.

Ундан олдинроқ эса Покистондаги ОАВлар мулла Умарнинг ички низо натижасида ўлдирилгани ҳақида ёзганди.

Ўз навбатида, АҚШ мулланинг ўлими ҳақидаги хабарларни ишончли, деб тан олди.