Ўзбекистонда нанотехнологиялардан муваффақиятли равишда фойдаланилмоқда

Ўзбекистон 30 Июль 2015 1282

Ўзбекистоннинг ўн минглаб аҳолиси Ўзбекистонда нанотехнологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан, жумладан, бактерицид ва даволаш хусусиятини бериш мақсадида кумуш нанозарралари қўшилган бир қатор гигиеник воситалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ядро физикаси институти катта илмий ходими Ренат Ҳайдаровнинг маълум қилишича, 2014 йилда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказида олиб борилган клиник синовлар ишлаб чиқарилаётган кумуш нанозарралари эритмалари яллиғланишли тери касалликлари, жумладан экзема, контакт дерматит, микоз ва бошқаларда ёрдам беришини кўрсатди.

Нанотехнологиялардан электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда фойдаланилади. Улар ёрдамида цемент, керамика, металл қотишмалар, лак-бўёқ ва бошқа ноёб материаллар ишлаб чиқарилади. Охирги йилларда кумуш, углерод, мис, титан ва бошқа элементларнинг нанозарраларини синтез қилиш учун энергия сиғимдор бўлмаган технологиялар ва қурилмалар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон корхоналари бу технология ва қурилмалардан мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўлида кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар