29 июль куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида Полшанинг энг бадавлат одами Ян Кульчик 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Радио Польша" нашри хабар берган.

Марҳум ишбилармон Kulczyk Holding ва Kulczyk Investments халқаро инвестиция ширкатлари хўжайини, шунингдек энергетика соҳасидаги Polenergia ва Serinus Energy ширкатлари, бир қатор нефть ва газ соҳасидаги фирмалар ҳамда пиво ишлаб чиқарувчи SABMiller компанияси акциядори ҳисобланарди.

Унинг бизнеси Европа ҳудудидан ташқарида ҳам, Африка ва Жанубий Америкада тармоқланган. У Украинадаги нефть ва газ соҳаси билан шуғулланадиган Kulczyk Oil Ventures компаниясининг 49,99 фоизлик акцияларига эгалик қиларди.

Қайд этилишича, Кульчук 2002 йилдан буён Польшанинг энг бадавлат кишилари рўйхатида бўлиб, охирги йилларда доимий равишда бу рўйхатни бошқараётганди. Унинг бойлиги 16 млрд злотий экани ҳисобланган.