Қирғизистоннинг тоғли ҳудудидаги дарёлардан бирида Польшадан ташриф буюрган сайёҳ сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда мамлакат ФВВга асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берди.

Хабар қилинишича, бу воқеа Боткент вилоятидаги Қадамжо тумани ҳудудида рўй берган.

"Польшанинг 36 ёшли фуқароси Миколай Ланецкий Шелпк Исфайрам дарёсида кучли оқимга дуч келиб, ҳалок бўлди", дейилади хабарда.

Қутқарувчиларнинг берган маълумотларига кўра, сўнгги кунларда рўй бераётган иссиқ ҳарорат тоғлардаги музларнинг кўп миқдорда эришига ва дарёларда сув кўпайишига олиб келмоқда. Натижада, сайёҳнинг танасини қидириш ишлари қийинлашган.

"Сайёҳнинг жасадини қидириш ишларига республикда ФВВнинг Қизил-Қиядаги бўлинмасидан 6 нафар ходим жалб этилган. Ҳозирча натижа йўқ", деб маълум қилинади ФВВ матбуот хизматида.