Орол денгизини қутқаришда Иртиш дарёсининг бир қисмидан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Евросиё сув маркази” ишлаб чиқариш-жамоатчилик уюшмаси бош директори ўринбосари Людмила Шабанова маълум қилди

Шабанованинг айтишича, Оқмола вилояти сув захиралари Орол денгизини тўйинтиришни таъминлайди.

“Ушбу муаммони Орол тўғонининг ўзигина билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун юкланган турдаги сув омбори қуриш керак, яъни у ерда бутун йил давомида сувни ушлаб турмай, фақатгина баҳорги ёғингарчиликда сувни тўплаб, тўпланган сувни суғориш ва бошқа эҳтиёжларга ишлатиш керак. Яна бир йўналиш Шимолий Орол жомини тўлдириш, яъни Иртиш дарёси ирмоғининг бир қисмини у ерга ташлаш керак. Бунинг учун Остона магистрал каналини қуриш керак”, деб айтмоқда Шабанова.

Олимларнинг режаларига кўра, Есил ва Державинск шаҳарлари орасида Есил сув омборини қуриш керак. Бу сув омбори Шимолий Қозоғистон вилоятининг барқарор ривожланиши учун зарур бўлган сув ва энергетика эҳтиёжларини таъминлайди. Бундан ташқари, Есил сув омборининг сувлари яқин йилларда Шимолий Орол жомини ўтган асрнинг 60-йилларидаги ҳолатига қайтариш имконини беради. Бунинг учун сув омборидан Тўрғай дарёсигача 60 км лик канал қуриш керак ва бу дарё ўзанини Шимолий Орол билан бирлаштириш керак.