"Реал" футболчиси Криштиану Роналду ўз агенти ва дўсти Жорж Мендешнинг никоҳ тўйида куёв жўра бўлади. Бу ҳақда Jornal de Notícias нашри хабар берди.

Хабарда Мендеш ва Сандра Барбозанинг никоҳ маросими 2 август куни Порту шаҳрида ўтказилиши айтилган.

Ушбу маросимга таклиф этилган 300 нафардан ортиқ меҳмон орасида Мендеш билан бирга ишловчи бошқа футболчилар, "Реал"нинг португалиялик аъзолари Пепе ҳамда Фабиу Коэнтрау ҳам бор. Маросим Португалиядаги энг йирик музейлардан бири ҳудудида ўтказилади.