Россия БМТ хавфсизлик кенгашида Украинанинг Донбасс вилоятида фалокатга учраган Малайзияга тегишли Boeing самолёти бўйича трибунал яратилиши резолюция лойиҳасига тақиқлов қўйди.

Резолюциянинг қабул қилинишига БМТ Хавфсизлик кенгашининг 11 аъзоси овоз берди, уч нафар аъзоси бетараф қолди. Россия ўзининг тақиқлов қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиб, лойиҳанинг қабул қилинишини тақиқлаб қўйди.

Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Украинада фалокатга учраган Boeing самолёти масаласида трибунал яратилиши бўйича БМТнинг резолюция лойиҳасига қарши овоз беришини маълум қилганди.