Россия Халқ таълими вазирлиги 2017 йилгача ахборот технологиялар, жумладан 3D-принтерлар билан ишлашни ўқитишга йўналтирилган янги “технологик” фанни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Москва” янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

Умумий ўрта таълимнинг тасдиқланган намунавий дастурида ахборот технологиялари ва 3D-принтерлар бўйича билим бериш мавжуд, деб тушунтириш бериб ўтди умумий таълим соҳасида давлат сиёсати департаменти директори Анастасия Зирянова.

2016 йилда вазирлик чет тили ва географияни ўқитиш концепцияси бўйича ҳам иш бошлайди.