Россиялик хакерлар Оқ уй компьютер тизимига бузиб кириш учун Twitter’дан фойдаланганлари маълум бўлди

Жаҳон 30 Июль 2015 5151

Россиялик хакерлар АҚШ Оқ уй компьютер тизимига Twitter’да вирус тарқатиш билан киришга муваффақ бўлганлар, деб айтилмоқда “Интерфакс” ахборот агентлигида.

FireEye тадқиқот компанияси мутахассисларининг фикрича, жиноятчилар ушбу услубдан компьютер тизимларини кетма-кет зарарлаш учун фойдаланганлар. FireEye ўзининг бу хулосалари ҳақида АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасаларига маълумот берганини таъкидламоқда.

Жорий йилнинг апрелида россиялик хакерлар Оқ уй компьютер тизимини бузиб кирганликда гумон қилинган эдилар. Ўшанда жиноятчилар махфий маълумотларга кира олмаганлар, бироқ тизимнинг АҚШ президенти Барак Обаманинг ошкор этилмайдиган жадвали деталлари реал вақт давомида янгиланиб туриладиган бир қисмини бузиб кирганлар.

Кўпроқ янгиликлар