Россиянинг Владимир вилояти депутатлари 14 ёшлиларга турмуш қуришга рухсат берувчи қонунни бекор қилди, деб хабар бермоқда вилоят қонун чиқарувчи органи матбуот хизмати.

“1997 йилдан бери вилоятда 14 ёшли ёшларга баъзи вазиятларда турмуш қуришга рухсат берувчи қонун меъёри бор эди. Бундай вазият ҳомиладорлик ҳисобланарди. Депутатлар турмушга чиқиш ёшини 16 ёшга кўтариш мақсадга мувофиқ деб топишди”, дейилмоқда хабарда.

Депутатлар 14 ёшли эр-хотинлар ўзларининг мақомлари, ривожланиши, маълумотга эгалиги ва касбий малакалари сабабли биргаликда тўлақонли хўжалик юритиш ва болаларни тарбиялашга қодир эмаслар, деган қарорга келдилар.

Айни пайтда Россиянинг қуйидаги субъектларида 16 ёшгача турмуш қуриш имкони қонун томонидан кўзда тутилган: Ростов, Москва, Вологда, Владимир, Самара, Калуга, Тула вилоятларида 14 ёшдан, Тверь, Мурманск, Рязань вилоятларида 15 ёшдан, Новгород, Орлов вилоятлари ва Бошқирдистонда чекловсиз турмуш қуришга рухсат берилган.