Руминияда Украина орқали олиб ўтилган 333 кг героин ушланди

Жаҳон 30 Июль 2015 2777

Руминияда Ғарбий Европага йўл олаётган, 333 кг героин ортилган иккита юк машинаси ушланди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

29 июль куни бири Венгрияга, иккинчиси Трансильваниядаги Бистрица шаҳрига кетаётган юк машинасида ушуб героин моддаси аниқланди. Гиёҳванд моддалар итлар топа олмаслиги учун гармдори билан ниқоблаб қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Туркия ва Руминиянинг икки нафардан фуқароси қўлга олинди. Маҳаллий полиция бошлиғи Клаудиу Кукунинг маълум қилишича, улар 2011 йилдан бери кузатув остида бўлганлар.

Героин Афғонистонда ишлаб чиқарилганлиги тахмин қилинмоқда ва Туркия, Украина ва Руминия орқали олиб ўтилган. Гиёҳванд моддалар етказилиши керак бўлган охирги манзил Нидерландия бўлган, у ердан эса ушбу оғу бутун Европа бўйлаб тарқатилиши керак бўлган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар