Украиналик учувчи Надежда Савченконинг адвокати Марк Фейгин унинг ҳимоясидаги маҳбуснинг Донбассда қўлга олинган Россия фуқаролари Александр Александров ва Евгений Ерофеевларга алмаштириш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали маълумот берди.
“Музокаралар, билишмча, махсус хизматлар ўртасида кетмоқда”, – деди адвокат ўз баёнотида.
Унинг сўзларига қараганда, алмашиш энг яхши вариант бўлиши мумкин, чунки Россия ва Украина ўртасида ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома амал қилишда давом этмоқда, унга кўра, Савченкога жазо белгилангач, уни жазони ўташ учун Украинага юборишлари мумкин бўлади.