Шаҳзода Али ибн Ал-Ҳусайн: “Платини – ФИФА учун яхши номзод эмас. Мухлислар ва ўйинчилар бундан кўпроғига лойиқлар”

Спорт 30 Июль 2015 1595

ФИФА президенти лавозимига собиқ номзод, Иордания шаҳзодаси Али ибн Ал-Ҳусайн УЕФА раҳбари Мишель Платинининг ФИФА президенти лавозимига ўз номзодини қўйиш ҳақидаги қарорига изоҳ бериб ўтди.

“Платини – ФИФА учун яхши номзод эмас. Мухлислар ва ўйинчилар бундан кўпроғига лойиқлар.

ФИФА ҳозирда можаролар гирдобида қолган. Биз ишларни одатдагидек қилганимиздек қилишдан тўхтатишимиз керак. Саҳна орти ва яширин келишувлар амалиётини бас қилиш керак.

Мен алоҳида футбол федерациялари билан футбол манфаати йўлида нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлашаман. ФИФА ўтмишда турли шубҳали операциялар билан ўз номига доғ туширмаган янги мустақил етакчига эҳтиёжманд”, деб айтди шаҳзода.

Маълумот учун, 29 май куни Али ибн Ал-Ҳусайн ФИФА президенти лавозимига сайловларда Йозеф Блаттерга имкониятни бой берган эди. Унинг номзодини Платини қўллаб-қувватлаган.

Кўпроқ янгиликлар