Тошкент-Иссиқкўл йўналишида сайёҳлик поездлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон 30 Июль 2015 4109

Тез кунда Тошкентдан Балиқчи (Иссиқкўл) қатновчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

«Яқин кунлар ичида Тошкент - Балиқчи (Иссиқкўл) -Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи сайёҳлик поезд йўналиши ишга туширилади», — дейилади «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарида.

Ҳозирча йўналишнинг айнан қачон очилиши борасида аниқ маълумотлар берилмаган.

Маълумот учун, Иссиқкўл МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканларидан бири бўлиб, Балиқчи шаҳри ушбу кўлнинг ғарбий соҳилида жойлашган.

Кўпроқ янгиликлар