«Ўзбекистон темир йўллари» кўплаб талаб ва истакларга биноан Тошкент—Қўнғирот—Тошкент йўналишида қўшимча поезд жорий қилди, деб ёзмоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Манбанинг ёзишича, янги қўшилган 54/53-рақамли рейс Тошкентдан пайшанба куни соат 16:50 да йўлга чиқади. Натижада бу йўналишдаги қатновлар ҳафтасига тўрт мартага еткади.

Энди поезд мазкур йўналишда сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари ҳаракатланади.