"Барселона Б" жамоасининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Ален Халилович клубни трак этиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар берган.

Унинг хизматларига Лондоннинг “Вест Хэм” ҳамда Ливерпулнинг “Эвертон” жамоалари томонидан қизиқиш мавжудлиги айтилган.

Хабардан маълум бўлишича, инглиз клублари Халиловичнинг трансфери учун 10 миллион евро сарфлашга тайёрлигини билдиришган.

Қайд этиш жоизки, “Вест Хэм”нинг айни пайтдаги бош мураббийи Славен Билич ёш футболчининг ватандоши ҳисобланади ва бу омил ушбу курашда қўл келиши мумкин.
“Эвертон” эса аввалроқ Каталония жамоасидан Жерар Делофеуни сотиб олган ва каталонияликлар билан яхши муносабатлар ўрнатган.