"Барселона" жамоасининг собиқ футболчиси ва янги мавсумдан бошлаб "Ал-Садд" жамоасида ўйнайдиган Хави Икер Касильяснинг "Реал"дан кетиши бўйича ва айни вақтда "Бавария"да ишлаётган собиқ мураббийи Гвардиола ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Касильяс менинг дўстим ва футболдаги титанлардан бири. Мен унинг "Реал"дан кетгани учун жуда афсусландим, у фаолиятини шу жамоада якунлаши керак эди. У шунга лойиқ эди.
Мен "Барселона"нинг зафарли йилларида Гвардиола билан бирга ишлаганман. У жамоага керакли вақтда яна қайтади", дейди Хави.