Осака университети тадқиқотчилари гуруҳи дунёдаги энг кучли лазер яратди. У чиқарадиган нур 2 петаватт кучга эга. 92 м узунликка эга ушбу хавфли кашфиёт LFEX (Laser for Fast Ignition Experiments) номини олди.

Лазер, ўзининг кучига қарамай, катта энергия талаб қилмайди. У қўллайдиган жоуллар миқдори микротўлқинли печнинг кўрсаткичлари билан бир хил. Аммо катта шиддатга уни шакллантиришнинг кичик муддати ҳисобига эришилади. Янги лазер 2 пикосекунд узунликдаги нурни шакллантиради, шу боис чиқишда улкан кучдаги нур олинади. Бу эффектга лазер оқимини кучайтириш вазифасини бажарувчи шиша лампалар силсиласи ёрдамида эришилади.

Келажакда тадқиқотчилар гуруҳи 2 петаватт қувватга эга лазер яратишни режалаштирмоқда.