Зидан: Ди Мария "ПСЖ"ни ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиши мумкин

Спорт 30 Июль 2015 1326

"Реал Мадрид Кастилия" жамоаси мураббийи Зинедин Зидан "Реал"нинг собиқ ўйинчиларидан бири, яқиндагина "МЮ"дан "ПСЖ" жамоасига ўтган аргентиналик Анхель Ди Мариянинг трансферига муносабатини билдириб ўтди.

"Бу футболчи, парижликлар жамоасини янги даражага олиб чиқа оладиган футболчи ҳисобланади. Бу орқали "ПСЖ" Европа Чемпионлар лигасида аввалгидан анча яхши натижалар кўрсата бошлаши мумкин.

Ди Мария бу жамоада ўзининг бор салоҳиятини намойиш эта олиши мумкин. У тезлик олса, вазиятларни бир ўзи ҳал қила олади. Ўйлашимча, яқин орада бунга ҳаммамиз гувоҳ бўламиз", дейди франциялик собиқ футболчи Зидан BFM TV телеканалига берган интервьюсида.

Бироз олдинроқ, "МЮ" бу қанот ҳужумчисини 65 млн евро эвазига Парижнинг "ПСЖ" жамоасига трансфер қилгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар