“Малика” савдо қаторларида реконструкция ишлари бошланди

Ўзбекистон 31 Июль 2015 8284

UZ24 таҳририятига Тошкентдаги “Малика” маиший техника ва электроника ярмаркасида (“Флешка” савдо маркази) дўконларнинг қисман реконструкция қилиниши бошлангани ҳақида хабар келиб тушди.

Айрим дўкон эгаларининг айтишларича, бир нечта дўконлар реконструкция қилинмоқда. Бу ерда дўконларнинг бузилиши ҳақидаги хабарни на расмий идоралар ва на сотувчилар тасдиқладилар.

Йил бошида UZ24 портали Тошкент шаҳри Архитектура ва қурилиш бош бошқармасидан шаҳар ҳокимияти ярмарканинг бошқа жойга кўчирилиши масаласини кўраётгани ҳақида мактуб олган эди. Савдо мажмуаси кўчирилиши масаласининг кўтарилишига “Малика” олдидаги Кичик автомобиль халқа йўлининг тирбандлиги ва бундан ҳайдовчилар ва ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг норози бўлаётгани сабаб қилиб кўрсатилган эди. Ўшанда ярмарка қачон ва қаерга кўчирилиши маълум қилинмаган.

Кўпроқ янгиликлар