Франция Россияга “Мистраль” лойиҳаси вертолёт ташувчи кемаларини етказиб бермаганлиги учун 1.16 млрд евро тўлайди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, товон пули бўйича келишувга Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин ва Франция мудофаа ва миллий хавфсизлик вазирлиги бош котиби Луи Готье ўртасидаги музокаралар давомида эришилган. Музокаралар 2015 йил баҳоридан буён давом этган.
Дастлаб Париж 784.6 млн евро тўлашга рози бўлган, аммо Москва барча пулларни, айнан 1.16 млрд еврони қайтаришни талаб қилган. Бу сумма таркибига 892.2 млн евро миқдоридаги аванс ва бадал пули кирган.
Париж ахийри Россия талаб қилган пулни тўлиқ қайтаришга рози бўлган. Шунингдек, у кемаларни демонтаж қилиш, у ердан Россия ускуналарини олиб чиқиш билан боғлиқ харажатларни ҳам ўз зиммасига олган.