“Сувсоз” совуқ сув босимининг паст келиши бўйича тушунтириш берди

Жамият 31 Июль 2015 2502

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси турар-жой биноларида совуқ сув босимининг камайишини кечки пайт ундан фойдаланишнинг ортиши билан тушунтирмоқда.

Корхона берган маълумотларга кўра, иссиқ кунларда совуқ сув истеъмоли ортади, айниқса бу ҳолат соат 18:30 дан 21:30 гача ўз чўққисига чиқади ва бунинг оқибатида совуқ сув шаҳар тармоқларидаги босим тушиб кетади. Шунингдек, паст босимга сувнинг сизиб чиқиб кетаётгани, уйлар ичидаги қувурларнинг чиқиндилар билан тўлиб қолиши ҳамда сантехниканинг носозлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

“Сувсоз” кечки пайт уй олдидаги полиз майдонлари, кўчалар ёки машиналарни ювиш қатъиян тақиқланишидан огоҳлантиради.

“Сувсоз” мутахассислари агар аҳоли ўз уйларида совуқ сув босимининг пасайиб кетиш ҳолатига учраса, биринчи навбатда сантехниканинг техник ҳолатини текшириб кўришни ва уй-жой мулкдорлари ширкатига мурожаат қилишни тавсия қилади. Агар муаммо бунда бўлмаса, унда фуқаролар туман “Сувсоз” ташкилотига уй ичи тармоғидаги совуқ сув босимини ўлчаш учун мурожаат қилишлари лозим.

Кўпроқ янгиликлар