Эртага, 1 август куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўли эрталаб соат 5:00дан ишлай бошлайди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар берди.

Иш тартибининг ўзгариши олийгоҳларга кириш имтиҳонларининг ўтказилиши муносабати билан йўловчилар оқимининг кўпайиши билан боғлиқ. Бу ҳақдаги эълонлар Тошкент метроси бекатларига осиб чиқилди.

Чилонзор ва Ўзбекистон йўлларида иш одатдагидай 5:00да бошланади.
Ер усти транспорти ўтган йили 1 август куни соат 6:00дан иш бошлаган эди. Шунингдек, олийгоҳларга ёндош айрим кўчаларда машиналар қатнови тўхтатиб қўйилган эди.