140 мингдан кўпроқ америкалик шерни отиб ўлдирган стоматологни Зимбабвега беришни талаб қилмоқда

Жаҳон 31 Июль 2015 3411

АҚШда 140 мингдан кўпроқ киши Зимбабведа ов пайтида Сесил лақабли шерни отиб ўлдирган АҚШлик стоматолог Уолтер Палмернинг Зимбабвега топширилишини сўраб, мамлакат ҳукуматига йўлланган арзномани имзолашди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ қонунларига кўра, агар арзнома бир ой ичида 100 минг имзо тўпласа, ҳукумат унга жавоб бериши керак.

АҚШлик стоматолог Уолтер Палмер Зимбабведа бўлганда ов пайтида калласи орқасидаги ёли ноодатий қора рангда бўлгани билан машҳур Сесил лақабли шерни отиб ўлдирган.

Палмернинг таъкидлашича, у ўз гидларига ишониб, унга ов қилса бўладиган ҳайвонни топиб беришади, деб ўйлаган. Баъзи маълумотларга кўра, у шерни отиб ўлдириш имконияти учун 50 минг доллардан кўпроқ пул тўлаган.

АҚШ ОАВлари берган маълумотларга кўра, Палмер 2008 йилда Висконсин штатида қора айиққа браконьерлик ови қилганликда айбдор деб топилган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар