2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон 225 минг тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди

Ўзбекистон 31 Июль 2015 1351

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирлар самарасида 14,7 минг тонна сиғимга эга 21 янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди, 255 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинди.

Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича 1,3 миллион тонна картошка (ўсиш 109 фоиз), 2,6 миллион тонна сабзавот (108,5 фоиз), 163 минг тонна полиз маҳсулотлари (108,1 фоиз), 839,2 минг тонна мева (107,3 фоиз) ва 24,3 минг тонна узум (109,1 фоиз) етиштирилди.

21,8 минг гектар майдонда интенсив боғлар ва 16,6 минг гектар ерда узумзорлар барпо этиш ҳамда уларни реконструкция қилиш, шунингдек, 501 фермер хўжалиги базасида 264 гектар, 9,3 минг шахсий томорқа хўжаликларида 399 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиши мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш имконини берган.

Кўпроқ янгиликлар