Албаниялик мухлислар ЕЛ саралаши ўйинида меҳмонлар футболчисини тош билан уришди

Спорт 31 Июль 2015 1527

30 июль куни Европа лигаси саралаши доирасида Албанияда ўтказилган ўйин мезбон жамоа мухлисларининг меҳмон жамоа футболчисига тош отиши натижасидан муддатидан олдин тўхтатилди.

Бу воқеа "Кукеси" жамоаси ва Варшаванинг "Легия" жамоаси ўртасидаги ўйинда рўй берган.

Маълум қилинишича, ўйин 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлиб турганида, ўйиннинг иккинчи тайми вақтида "Легия" ярим ҳимоячиси Ондрей Дудунинг бошига трибунадан отилган тош келиб теккан. Шундан сўнг, шифокорлар уни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишган.

Ўйин ҳаками эса бу ҳолатда ўйинни давом эттирмасликка қарор қилган.

"Ишончимиз комилки, ўйин қайтадан ўтказилмайда. "Кукеси"га техник мағлубият ёзилади", дейилади варшаваликлар жамоаси твиттерида.

Кўпроқ янгиликлар