Чили терма жамоаси етакчиси Артуро Видалнинг отаси Эрасмо Видаль ўғлининг “Бавария”даги тақдимотини полиция участкасидаги телевизор орқали кузатди.

Ҳодиса Ла Виктория шаҳрида юз берган. 54 ёшли Эрасмо дўстлари билан сайр вақтида чўнтагига тамакини солар экан, одатда гиёҳванд моддалар сақланадиган пакетни кўз-кўз қилиб полиция эътиборини ўзига жалб қилади.

Чилилик футболчининг отаси ўша заҳоти ҳибсга олинади. Тинтув жараёнида эса унинг ёнидан учта пакетда кокаин ва икки дона пичоқ чиққан.

Шунга қарамасдан, катта Видаль полиция участкасида 4 соатдан кўп ушлаб турилмаган. Чунки унинг қонидаги гиёҳванд модда миқдори мамлакат қонунларида рухсат берилган меъёрдан анча паст экани аниқланган.