Испаниянинг El Mundo Deportivo газетаси “Барселона” ўз таркибини кучайтириши керакми ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида мухлислар орасида сўровнома ўтказди.

Сўровнома натижаларига кўра, “каталонияликлар”нинг 51 фоиз мухлиси жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириши керак деб ҳисоблаган. 11 фоиз мухлис ярим ҳимоя чизиғига эътибор қаратиш керак деб ҳисоблаган бўлса, 6 фоиз иштирокчилар ҳужумни кучайтиришни маъқуллаган.

Маълумот учун, жорий трансфер ойнаси вақтида “Барселона” таркибига “Атлетико Мадрид”дан Арда Туран ҳамда “Севилья”дан Алейкс Видаль келиб қўшилди.