Жорий йил 1 августда ҳам анъанавий равишда Ўзбекистон мобил алоқа операторлари SMS, MMS ва GPRS хизматларини вақтинчалик ўчириб қўяди. Ҳозирча Beeline компанияси расмий сайти бу ҳақда расмий хабар тарқатди.

Компания берган маълумотга кўра, эртага маҳаллий вақт бидан 08:30 дан 13:30 оралиғида мазкур қўшимча хизмат турлари ўчирилади.

«Профилактика ишлари муносабати билан 2015 йилнинг 1 август кун соат 08:30дан 13:30га қадар SMS, MMS ва GPRS хизматлари ишламайди», дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.